ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2022 йил январь ойи ҳолатига ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ғалла-2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида”ги 130-сон қарорларига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига
2022 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан Жамғармадан Республиканинг барча ғалла етиштирувчи туманларига 2,0 трлн. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига ажратиб берилди.
Пахта-2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига мувофиқ, 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш (кузги шудгорлашни ва экин майдонларига зарур минерал ўғитларни етказиб беришни таъминлаш) тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланди ва ушбу мақсадлар учун 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қарийиб 1,0 трлн. сўм маблағлар тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан ўз вақтида молиялаштириб берилди.