ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Бош прокуратуранинг Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси билан ҳамкорликда “коррупциядан ҳоли” муҳитни яратиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, соҳада “коррупциядан ҳоли” муҳитни шакллантириш ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида қонунбузарликларнинг олдини олиш, молиявий механизмларни такомиллаштириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажрибалар ва самарали бошқарув механизмлари таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳисобдорлик тизимини кучайтириш йўналишларида мутасадди идоралар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.