ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Диққат эълон! Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари!
Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ
хўжалик корхоналари раҳбарлари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан ҳамда мамлакатимиз фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил ғалла ҳосили ҳисобидан етиштирилган буғдойни хар бир тоннаси учун 3 200 000 сўмдан (ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошган) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан харид қилиниши маълум қилинади.
Жамғарма томонидан 2026 йил ғалла ҳосили ҳисобидан давлат ресурсларига 1 500 000 тонна (ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп) буғдой харид қилиниши белгиланган.
“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ 2026 йил
январь — апрель ойларида 3-синф буғдой учун биржада шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, 3-синф буғдой учун ўртача нархни ўзининг расмий веб-сайтида 3 032 780 сўм деб эълон қилган. (https://uzex.uz/fr/pages/commodities-quotes)
Жамғарманинг ишонч телефони: 71-239-02-19