ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан 2021 йил 1 июнь ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Пахта-2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 11 мартдаги
130-сон қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобига кўра 2021 йилги пахта ҳосили учун тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб олинадиган пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга жами
8,1 трлн сўм маблағ талаб этилади.
Жумладан, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 2021 йилги пахта хомашёси етиштириш харажатларини учун пахта-тўқимачилик кластерларига 4 трлн. 194 млрд. сўм ҳамда фермер хўжаликларига 497 млрд. сўм жами 4 трлн. 691 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига молиялаштириб берилди.
Ғалла-2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига асосан 2021 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан
4,5 трлн. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,3 трлн сўм кўп маблағ ажратилди.
Ғалла-2021 (Якуний ҳисоб-китоб)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17 майдаги
304-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид қилишга 2 434,4 минг тонна режалаштирилган. Шундан, товар дон 2 150 минг тонна ва уруғлик дон 284,4 минг тоннани ташкил этади. Бунинг учун Жамғармадан 4 414,5 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.