ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун ажратилаётган субсидияларнинг 2021 йил cентябрь ойи ҳолатига кўра маьлумот
Бугунги кунга қадар Жамғарма томонидан 2 хил йўналишда субсидия ажратилиб келинмоқда. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 июлдаги 578-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан (тракторлар, айланма омочлар, пневматик ва механик экиш сеялкалар) кредит ёки лизинг фоиз харажатларининг 10 фоизлик пункти миқдоригача;
Маҳаллийлаштириш дарпажаси 20 фоиздан кам бўлмаган техникалар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида” 952-сон қарорига асосан техника қийматининг 15 фоиз миқдорида.
Режа бўйича 2021 йилда ушбу мақсадлар учун 55,0 млрд.сўм маблағлар ажратилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда жами 1 454 дона техника учун 17,2 млрд.сўм субсидия ажратилган бўлиб, шундан 1 227 дона техникани кредит ва лизинг фоиз харажатини қоплаб беришга 12,3 млрд.сўм, маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган 227 дона техникани 15, 30 фоизини қоплаб беришга 4,9 млрд.сўм ажратилган.
Юқоридаги қарорлар талабларига мувофиқ, субсидия ажратиш шартларида қуйидагилар белгиланган:
субсидия олувчи - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерлари ҳамда механизация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар бўлишлиги;
техникани камида 1 йиллик кафолат муддати ва сервис хизмати кўрсатувчи марказлари бўлишлиги;
лизинг ёки кредит олувчилар томонидан техникани 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўланганилиги;
сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошган маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаслиги.