ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалик корхоналарига етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини молиялаштиришнинг янги механизми тўғрисида
Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигини замонавий унумли техникалар ва агрегатлар билан таъминлашга сўнгги йилларда алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, биргина сўнги 2018 йилда қишлоқ хўжалигига қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришни молиялаштириш учун 2 трлн. 237 млрд. сўм маблағ, шу жумладан 1 трлн. 667 млрд. сўм бюджет маблағлари жалб этилди.
Лекин, бугунги кунда техника паркининг 25 фоиздан ортиғи 15 йилдан ортиқ қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинмоқда. Шу сабабли қишлоқ хўжалигини замонавий техника ва агрегатлар билан таъминлаш ишларини изчил давом эттириш талаб этилади.
Шу сабабли, қишлоқ хўжалигини техникалар билан ўз вақтида ишончли таъминлаш ҳамда тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда молиялаштиришнинг бозор механизмларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 578-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалик корхонасининг талабига биноан республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, жумладан ҳайдов, чопиқ, транспорт ва боғдорчилик тракторлари, уч ва ундан ортиқ корпусли айланма омочлар ҳамда кўп вазифали пневматик ва механик сеялкаларни имтиёзли фоизларда етказиб берилишини таъминлашдир.
Шу мақсадда ушбу қарор билан лизинг ёки кредит шартларида етказиб берилган қишлоқ хўжалик техникалари учун белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида фоиз харажатларини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қуввалаш жамғармасининг, расмий саҳифаларини энди ижтимой тармоқларда кузатиб боришингиз мумкин.
Facebook:https://www.facebook.com/agrofin.uz/
Instagram:https://www.instagram.com/agrofin/
Telegram: https://t.me/agrofinu