ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
НОЯБРЬ ойи ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Пахта-2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори талабларига асосан тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, 2022 йилги пахта ҳосили учун пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга тижорат банкларининг буюртмаларига асосан 2022 йилги пахта хомашёси етиштириш харажатлари учун жами 8 трлн. 580 млрд. сўм, шундан пахта-тўқимачилик кластерларига 8 трлн. 563 млрд. сўм ва элита уруғчилик хўжалик корхоналарига 17 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига молиялаштириб берилди.
Шунингдек, 2022 йил ҳосили учун пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш учун пахта-тўқимачилик кластерларига тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида 3 трлн. 280 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида ажратиб берилди.
Ғалла-2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”
ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан 2023 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 1 трлн. 452 млрд. сўм маблағлар ажратилди.