ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
23-март ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Пахта-2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори талабларига асосан 2023 йилги пахта ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан Жамғармадан 2023 йилнинг 23 март ҳолатига жами 2 трлн. 928 млрд. сўм, шундан март ойи давомида
1 трлн. 260 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари молиялаштириб берилди.
Ғалла-2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”
ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан Жамғарма томонидан 2023 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан жами 4 трлн.
618 млрд. сўм маблағлар ажратилди.