ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида пресс-брифинг ташкил этилди
Жорий йилнинг 28 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268-сонли қарори ижроси юзасидан кенг жамоатчилик учун маълумот бериш мақсадида пресс-брифинг ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг департамент директори А.Исроилов қайд этганидек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йилда, эксперимент тариқасида, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини қоплаб бериш таъминланади. Бундан ташқари, 2020 йил 1 январга қадар лизинг компаниялари ва тижорат банклари учун қўшилган қиймат солиғи лизинг хизматлари қисмида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.
Шу билан биргаликда бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига жуда кўп эркинлик ва қулайликлар яратилиб берилмоқда. Жумладан, чет давлатлардан ўз эҳтиёжлари учун керакли қишлоқ хўжалиги техникалари импорт қилинмоқда. Хусусан, 2018 йилда республикага 10 195 дона турли қишлоқ хўжалик техникалари импорт қилинди, шундан 2 386 дона техника 15 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан харид қилинган. Шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналари давлат эҳтиёжлари учун топширган пахта ва ғалла ҳосилининг якуний маблағларини ўзлари эркин тасарруф этиши йўлга қўйилди, яъни мақсадли транш маблағларини ажратилиши бекор қилиниб, «Хумо» миллий пластик карталари орқали тўловлар эркин амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари томонидан келтирилган маълумотга кўра, жорий йилда 10 640 дона (2,6 трлн. сўмлик) қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини етказиб бериш белгилан. 2019 йил биринчи чорагида 2 609 дона (128,1 млрд. сўмлик), шундан лизинг асосида 1 387 дона (34,2 млрд. сўм) янги техникалар етказиб берилган. Натижада, техника паркини янгиланиш даражаси 2,1 фоизни ва таъминланиш даражаси 87 фоизни ташкил этди. Жорий йилнинг 31 май ҳолатига 478,6 млрд. сўмлик 3503 та (шу жумладан, лизинг асосида 391 млрд. сўмлик 2479 та), жумладан 286 та ғалла ўриш комбайнлари жойларга етказиб берилди. Очиқ майдонларга дон экиш сеялкаларининг янгиланиш даражаси 55 фоизга таъминланиш даражаси эса 94 фоизга, қатор ораларига дон экиш сеялкалари бўйича эса ушбу кўрсаткичлар мос равишда 20 фоиз ва 22 фоизга етказилади. 2019 йил давомида техника паркининг янгиланиш даражаси 5 фоизга, таъминланганлик даражаси эса 31 фоизга етказилади.
Тадбирнинг сўнгида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавблар олишди.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги