ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Мева ва сабзавотчилик соҳасига жамғарма томонидан ажратилган имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
15 декабрдаги ПҚ–52-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлиги хузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан:
а) фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга - мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоиз банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
б) мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада
12 ойлик “револьвер” кредитлар ажратилади.
Мурожаат учун: (71) 239-19-91, (99) 812-11-33