ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Мустақил баҳолаш ташкилотларига! Баҳолаш хизмати бўйича тижорат таклифларингизни кутиб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш Департаменти (кейинги ўринларда Департамент) Департамент балансида бўлган, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 01 706 DFA бўлган “CAPTIVA” русумли ҳамда 2016 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 01 730 FEA бўлган “LACETTI” русумли хизмат автотранспорт воситаларини реализация қилиш учун мустақил баҳолаш ташкилотлари орқали автотранспорт воситаларининг бозор баҳосини аниқлашни режалаштирган.
Шу муносабат билан мустақил баҳолаш ташкилотларини юқоридаги автотранспорт воситаларини бозор баҳосини аниқлаб бериш хизмати бўйича ўз тижорат таклифларини Департаментга тақдим этишларини сўраймиз.
Тижорат таклифларини қабул қилишнинг бошланиш санаси:
2021 йил 19 июль соат 9:00 дан;
Тижорат таклифларини қабул қилишнинг тугаш санаси:
2021 йил 24 июль соат 9:00 гача.
Тижорат таклифлари тўғридан-тўғри Департаментга ёзма мурожаат ёки электрон почта орқали қабул қилинади.
Таклифлар қабул қилинадиган электрон почта: info@fsf.gov.uz
Қўшимча маълумотлар учун тел: 71 239 - 10 - 62