Мамлакатимизда 2024 йил ҳосили ғалла ўрим-йиғими бошланди
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фермер хўжаликлари ва ғаллакорларни 2024 йил ҳосили учун етиштирилаётган буғдой далаларда тўлиқ пишиб етилганлиги ҳамда ўрим-йиғим ишлари бошланганлиги билан қутлайди.
Иқлим ўзгаришлари ва табиат инжиқликларига қарамасдан машаққат билан етиштирилган ҳар бир килограмм буғдойни нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишда, барча масъуллар ишларида самарадорлик, хирмонга қут-барака тилайди!