ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан 2021 йил сентябрь ойи ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Пахта-2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 11 мартдаги
130-сон қарорига мувофиқ, 2021 йил пахта хомашёси етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан пахта-тўқимачилик кластерларига 6,6 трлн. сўм ҳамда фермер хўжаликларига 755 млрд. сўм жами 7,3 трлн. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 662 млрд. сўм кўп имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига молиялаштириб берилди.
Ғалла-2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига асосан 2021 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан
4,5 трлн. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,3 трлн сўм кўп маблағ ажратилди.
Ғалла-2021 (Якуний ҳисоб-китоб)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17 майдаги 304-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид қилишга 2 434,4 минг тонна режалаштирилган. Шундан, товар дон 2 150 минг тонна ва уруғлик дон 284,4 минг тоннани ташкил этади.
“Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига давлат ресурсларига 2 244,6 минг тонна товар дон ва 248,5 минг тонна уруғлик дон харид қилинган. Бунинг учун “Ўздонмаҳсулот” АК буюртманомаларига асосан Жамғармадан 3 783,3 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 2021 йил сентябрга қадар Жамғарма томонидан 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид учун жами 3 604,1 млрд.сўм ажратилди.