ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
КЕЛГУСИ 2022 ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН КУТИЛАЁТГАН МИНИМАЛ НАРХЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4634-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда келгуси йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилиш вазифаси юклатилган.
Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилинди ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда келгуси 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн* сўм бўлишини эълон қилади.
Мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар.
* – бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда кутилаётган минимал нархга тузатишлар киритилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилади.