ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
ИЮЛЬ ойи ҳолатига пахта ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Пахта-2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарори талабларига асосан тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, 2022 йилги пахта ҳосили учун пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга жами
9,8 трлн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Тижорат банкларининг буюртмаларига асосан жорий йилнинг
1 июль ҳолатига 2022 йилги пахта хомашёси етиштириш харажатлари учун жами 7 трлн. 305 млрд. сўм, шундан пахта-тўқимачилик кластерларига 7 трлн. 290 млрд. сўм ва элита уруғчилик хўжалик корхоналарига 15 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига молиялаштириб берилди.
Ғалла-2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”
ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан 2022 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан 3,9 трлн. сўм маблағлар ўз вақтида ажратиб берилди.