ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун яратилган янги имкониятлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
11 ноябрдаги ПҚ–7-сон қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг ваколатли дилерлик ташкилотлари томонидан етказиб берилган қишлоқ хўжалиги техникалари учун қуйидаги субсидиялардан бир вақтда фойдаланилади:
- Харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг
15 фоизи миқдори қопланади. - Қишлоқ хўжалиги техникаси кредит ёки лизинг шартлари асосида ҳарид қилинганда фоиз ҳаражатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда жорий этилган субсиядилардан фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банки ёки лизинг ташкилотига мурожаат қилишлари мумкин.
Субсидия шартлари билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг agrofin.uz сайтида танишишлари мумкин.
Мурожаат учун: (71) 239-19-91, (95) 197-10-01, (99) 898-10-01