ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
ЭЪЛОН!!! БАРЧА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
ЭЪЛОН!!!
БАРЧА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 1 майдаги топшириғига асосан 2022 йил ҳосилидан давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдой қолдиғи ҳамда 2023 йил ҳосилидан қабул қилинган товар буғдойнинг дон қабул қилиш шахобчаларида сақланаётган қисмини биржа савдолари орқали барча тадбиркорларга чекловларсиз сотиш ҳамда ушбу буғдойдан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини экспорт қилишга рухсат берилган.
Янги 2024 йил ҳосили буғдой ўрим-йиғим мавсуми бошланаётганлиги муносабати билан жорий йил 1 июль санасидан фақат вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой биржа савдоларига қўйилади.
Жамғарма томонидан давлат ресурси сифатида харид қилинган товар буғдой қолдиқлари жорий йил 1 июлдан биржа савдоларига қўйилиши вақтинчалик тўхтатилади.
Шу муносабат билан, барча тадбиркорлик субъектларидан 2022 йил ҳосилидан ҳамда 2023 йил ҳосилидан қабул қилинган товар буғдойнинг дон қабул қилиш шахобчаларида сақланаётган қисмидан биржа савдоларига қўйилаётган буғдой ҳажмларидан 2024 йил 1 июлгача биржа савдоларида фаол қатнашиб, товар буғдойни харид қилиш ва ушбу буғдойдан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини экспорт қилиш имкониятидан фойдаланишлари тавсия этилади.