ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Молия вазирлиги ҳузурида қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилди
Жамғарма маблағларидан хусусан етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштиришда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Низомга кўра жамғарма маблағларидан хусусан етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштиришда фойдаланилади.
Жамғарма давлат хариди учун пахтанинг умумий ҳажми бўйича – “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти билан, ғалланинг умумий ҳажми бўйича эса – “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси билан Бош битим тузади.
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.