ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. Низомга кўра, жамғарма маблағларидан, хусусан, етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштиришда фойдаланилади.
Жамғарма давлат хариди учун пахтанинг умумий ҳажми бўйича — “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти билан, ғалланинг умумий ҳажми бўйича эса — “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси билан Бош битим тузади.
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.