ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Жамғарма маблағларидан етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштиришда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
Низомга кўра, жамғарма маблағларидан етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштиришда фойдаланилади.
Жамғарма давлат хариди учун пахтанинг умумий ҳажми бўйича – «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти билан, ғалланинг умумий ҳажми бўйича эса – «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан Бош битим тузади.
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.