ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
ТИЖОРАТ АГЕНТЛАРИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ
ПФ-5428-сон 03.05.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон, «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон, «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон, «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон фармонлари, «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон ва «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 май,
ПФ-5428-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
а) 2-банддаги «вакил қилинган банкларга» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
1, 4, 5, 7, 10, 14, 15-бандлардаги ва IV бўлим номланишидаги тегишли сон ва келишикдаги «вакил қилинган банк» сўзлари тегишли сон ва келишикда «тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон Фармонида:
номланиши ва муқаддимадаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари «Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «2004 йилнинг 1 декабридан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонида:
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан «валюта» сўзи чиқариб ташлансин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. «Навоий» эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга рухсат этилсин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун ўрнатилган кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар рўйхати I бўлими 12-банди учинчи ва бешинчи хатбошиларининг рус тилидаги матнидаги тегишли келишикдаги «уполномоченные банки» сўзлари тегишли келишикда «коммерческие банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2012 йил 9 июлдаги ПФ-4451-сон Фармонида
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида»ги 1997 йил 13 майдаги ПФ–1778-сон Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутувчи 1-бандининг амал қилиши туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари лавозимига ҳамда «Маҳалла посбони» раҳбарларига нисбатан жорий этилади»;
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони 5-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши сифатида баён этилсин:
«экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сон Фармонида:
номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»;
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади»;
иккинчи хатбошидан «давлат хариди учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
7-банддаги «Назорат-тафтиш бош бошқармасига» сўзлари «Давлат молиявий назорати бош бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонида:
5-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида дивидендларни чет эл валютасида нақдсиз шаклда халқаро тўлов карталарига амалга оширишга»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида чет эл мутахассисларига иш ҳақини чет эл валютасида нақдсиз шаклда хорижда очилган халқаро тўлов карталарига амалга оширишга»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонининг 2-бандида:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бюджет тизими бюджетлари маблағларининг тушуми ва сарфланишини таҳлил қилиш»;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонига 4-илованинг «Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркибида:
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. |
М.Ж. Шайматов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти бош юрисконсульти»; |
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. |
М.Ш. Норбоев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари». |
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида»ги 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорида:
муқаддимадаги «Ўзбекнефтгаз» МХК» сўзлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз харажатларини қоплаш ва инвесторлар Консорциумининг даромадли маҳсулоти улуши учун тегишли бўлган валюта маблағлари маркетинг компанияси томонидан унинг хорижий банкдаги ҳисобварағидан «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида очилган махсус ҳисобварағига ўтказилади»;
3-банддаги «Ўзбекнефтгаз» МХКга» ва «ваколатли банкида» сўзлари тегишинча «Ўзбекнефтгаз» АЖга» ва «тижорат банкида» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини я<