Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Tab — кейинги элемент, Esc — ёпиш.

Янгиликлар186 кўрилди

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2021-йил 1-июн ҳолатига пахта ва ғалла етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ.

Пахта-2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-мартдаги ПҚ-4633-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-мартдаги қарори. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 130-сон қарорига мувофиқ, тупроқнинг…

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2021-йил 1-июн ҳолатига пахта ва ғалла етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ.

Пахта-2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-мартдаги ПҚ-4633-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-мартдаги қарори.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 130-сон қарорига мувофиқ, тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, 2021-йил пахта ҳосили учун пахта хомашёси етиштиришни молиялаштириш учун жами

8,1 трлн. сўм талаб этилади.

Жумладан, жорий йилнинг 1-июн ҳолатига 2021-йилда пахта хомашёси етиштириш учун пахта-тўқимачилик кластерларига 4 трлн. 194 млрд. сўм  ва хўжаликларга 497 млрд. сўм, жами 4 трлн. 691 млрд. сўм маблағ тижорат банкларига ўз вақтида ажратиб берилди.

Ғалла-2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ, тижорат банкларининг буюртманомалари асосида 2021-йилда ғалла етиштириш харажатлари учун

4,5 трлн. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,3 трлн. сўм кўп маблағ ажратилди.

Ғалла-2021 (якуний ҳисоб-китоб)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-мартдаги ПҚ-4634-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 17-майдаги

304-сон қарорларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар томонидан 2021-йил ҳосилидан давлат ресурсларига 2 434,4 минг тонна маҳсулот ва уруғлик харид қилиниши режалаштирилган. Шундан 2 150 000 тоннаси товар ғалла, 284,4 минг тоннаси уруғлик ғалла. Ушбу мақсадлар учун Жамғармадан 4 414,5 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган.

Барча янгиликлар