Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Tab — кейинги элемент, Esc — ёпиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори №545

2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Қабул қилинган
08.09.2020
Ҳужжат тури
Вазирлар Маҳкамаси қарори
Йўналиш
Пахтачилик
Амал қилиш ҳолати
Кучини йўқотган
Жамғармага алоқадорлиги
Дахлдор

Ҳужжат матни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш ва коронавирус пандемияси даврида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, 2020 йилда етиштирилган пахта хом ашёси йиғим-теримини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Халқаро бозор конъюнктураси ҳамда маҳсулот етиштириш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг таклифларига асосан 2020 йилда етиштирилган пахта хом ашёси йиғим-теримини ташкил этишда:

қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун биринчи теримда — 1 000 сўмдан, иккинчи теримда — 1 400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш;

пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун 920 000 сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлаш;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, етиштирилган пахта хом ашёсини ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида ўзларига бириктирилган ҳудудда пахта хом ашёсини қўлда ва машинада териб олиш учун меҳнат ва хизмат ҳақини мазкур қарорда тавсия этилаётган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил белгилаш;

пахта хом ашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақини ушбу қарорда тавсия этилган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари билан ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари ўртасида мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузиш ҳамда терим отрядлари раҳбарларига пахта хом ашёси йиғим-терими якунига қадар 2 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг таклифига асосан 2020 йил пахта хом ашёси ҳосилини қўлда ва пахта териш машиналари ёрдамида йиғиб-териб олишга талаб этиладиган маблағлар ва уларнинг манбалари 1 — 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига пахта хом ашёсини териб олиш учун йиллик 16 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида уч ой муддатда қайтариш шарти билан «Агробанк» АТБ депозитига 1,3 триллион сўмгача маблағлар жойлаштирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларини, фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преференциялар бериш ҳамда пахта хом ашёси йиғим-теримини механизациялаш даражасини ошириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта йиғим-терим мавсумида жалб қилинадиган пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмат баҳосининг 30 фоизи Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган юқори унумли пахта териш техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

пахта хом ашёси йиғим-теримида ишчи кучи етишмовчилиги мавжуд бўлган ҳудудларга пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг буюртмаларига асосан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ихтиёрий равишда қўшимча теримчилар жалб этилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан жалб этилган терим отрядлари раҳбарларига 2 миллион сўмдан меҳнат ҳақини тўлаш учун қилинган харажатлар пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг аниқ ҳисоб-китоблари ҳамда буюртмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида пахта хом ашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига Ўзбекистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари:

пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларидан ва электрон тарозилардан фойдаланган ҳолда пахта қабул қилиш жараёни очиқ ва шаффофлигини ташкил этсин;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг пахта хом ашёсини қабул қилиш масканларини бир ҳафта муддатда автоматлаштирилган ахборот тизимига уланишини таъминлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда пахта хом ашёсини қабул қилиш масканларидаги лабораторияларда пахта хом ашёсини қабул қилишда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда тарафлар ўртасида юзага келадиган низоларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудларда малакали мутахассислардан иборат арбитраж гуруҳларини ташкил этсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига ҳамда фермер хўжаликларига пахта хом ашёси йиғим-теримида амалий ёрдам бериш мақсадида:

пахта хом ашёси йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, ишчи кучи етишмовчилиги мавжуд ҳудудларга ихтиёрий равишда теримчиларни қўшимча жалб қилиш ва теримчиларга кафолатланган меҳнат ҳақи тўлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни бир ҳафта муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус пандемияси даврида эпидемик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида пахта хом ашёси йиғим-теримида қатнашадиган теримчи ва ишчи ходимларга тегишли тиббий хизматлар ташкил этилишини таъминласин.

9. Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда фермер хўжаликларининг теримчилар меҳнат ҳақини ушбу қарорда тавсия этилган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тўғрисидаги таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари зарур миқдордаги пул маблағлари билан узлуксиз таъминлаб бориши тавсия этилсин.

10. Пахта йиғим-теримини ташкил этиш ва 2021 ҳосили учун бошоқли дон экиш харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Агробанк» АТБнинг 2019 йил ҳосили учун ажратилган пахта имтиёзли кредитларидан сўндирилмаган 58,3 млрд сўм миқдоридаги ҳамда 2020 йил ҳосили учун ажратилган ғалла имтиёзли кредитларидан сўндирилмаган 72,6 млрд сўм миқдоридаги қарздорликни қайтариш муддатларини 2021 йил 1 январга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари етказиб берилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта учун тўланадиган устамалар учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан шартнома шартларида белгиланган муддатларда тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта хом ашёси йиғим-теримини меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этган ҳолда ташкил қилиниши, шунингдек, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан назорат ўрнатсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хом ашёси йиғим-теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 8 сентябрь,

545-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон қарорига
1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга талаб этиладиган маблағлар ва уларнинг манбалари

Т/рҲудудлар номиРежаЖами талаб этиладиган маблағ
(млн. сўм)
Шундан:
Тижорат кредитиПахта-тўқимачилик кластерларининг
ўз маблағи ҳисобидан
Қўл теримишу жумладан,Машина терими
(1 кг — 920 сўмдан)
Майдони (гектар)Ҳосил-дорлик (ц/га)Биринчи терим
(1 кг — 1000 сўмдан)
Иккинчи терим
(1 кг — 1400 сўмдан)
млн. сўмталабга нисбатан
(%)
майдон (гектар)иш ҳақи
(млн. сўм)
иш ҳақи
(млн. сўм)
иш ҳақи
(млн. сўм)
майдон
(гектар)
хизмат ҳақи
Жами:1 033 629303 412 1322 573 025839 10724,6927 0203133 6261 958 5161 175 110106 608278 506
1.Қорақалпоғистон Республикаси86 29123219 520177 69641 82419,186 291219 520137 20082 320
2.Андижон79 39132280 304205 10475 20026,876 891272 944170 590102 3542 5007 360
3.Бухоро97 90034371 616255 616116 00031,297 900371 616232 260139 356
4.Жиззах78 10028239 585184 70454 88122,962 480211 325132 07879 24715 62028 260
5.Қашқадарё135 90029437 444304 071133 37330,5120 500387 856242 410145 44615 40049 588
6.Навоий32 58830110 68683 06127 62625,032 103109 28168 30040 9804851 406
7.Наманган63 40632219 034174 30144 73320,452 166189 750118 59471 15611 24029 284
8.Самарқанд75 58029239 271143 36895 90340,172 380229 662143 53986 1233 2009 609
9.Сурхондарё74 07833273 147221 96051 18818,772 518268 416167 760100 6561 5604 732
10.Сирдарё72 55728208 040156 41651 62524,835 457115 82172 38843 43337 10092 219
11.Тошкент73 00131245 494202 49443 00017,554 498191 867119 91771 95018 50353 627
12.Фарғона82 08030280 000216 40063 60022,782 080280 000175 000105 000
13.Хоразм82 75731287 991247 83540 15613,981 757285 568178 480107 0881 0002 422

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон қарорига
2-ИЛОВА

2020 йил учун етиштирилаётган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга талаб этиладиган маблағлар ва уларнинг манбаларини тақсимоти (тижорат банклари кесимида)

Т/рХизмат кўрсатувчи банк номиРежаЖами талаб этиладиган маблағ
(млн. сўм)
Шундан:
Тижорат кредитиПахта-тўқимачилик кластерларининг
ўз маблағи ҳисобидан
Қўл теримишу жумладан,Машина терими
(1 кг — 920 сўмдан)
Майдони (гектар)Ҳосилдорлик
(ц/га)
Биринчи
терим
(1 кг — 1000 сўмдан)
Иккинчи терим
(1 кг — 1400 сўмдан)
млн. сўмталабга нисбатан (%)майдон (гектар)иш ҳақи (млн. сўм)иш ҳақи
(млн. сўм)
иш ҳақи
(млн. сўм)
майдон
(гектар)
хизмат ҳақи
Жами:1033 629303 412 1322573 025839 10724,6927 0203 133 6261 958 5161 175 110106 608278 506
1.«Агробанк» АТБ586 914301 944 9721 565 052379 91919,5547 4781 846 0581 153 786692 27239 43698 914
2.«Асака» АТБ87 90729277 177207 07670 10125,380 287256 605160 37896 2277 62020 572
3.«Инфинбанк» АТБ38 88633144 528123 79520 73314,337 726140 77187 98252 7891 1603 757
4.«Ипотека-банк» АТБ64 46331218 615143 73474 88134,356 963204 403127 75276 6517 50013 848
5.«Ўзмиллийбанк» АЖ159 42531524 701280 577244 12546,5126 250429 453268 408161 04533 17595 612
6.«Ўзсаноатқурилиш-банк» АТБ94 23329295 517247 16848 34816,476 516249 713156 07193 64217 71745 804
7.«Ҳамкорбанк» АТБ1 800336 6235 6231 00015,11 8006 6234 1392 483

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон қарорига
3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларида 2020 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга талаб этиладиган маблағлар ва уларнинг манбалари

Т/рТуманлар
номи
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларРежаЖами талаб этиладиган маблағ
(млн. сўм)
Шундан:Хизмат кўрсатувчи тижорат банклари
Тижорат кредитиПахта-тўқимачилик кластерларининг
ўз маблағи ҳисобидан
Қўл теримишу жумладан,Машина
терими
(1 кг — 920 сўмдан)
Майдони
(гектар)
Ҳосилдорлик
(ц/га)
Биринчи
терим
(1 кг — 1000 сўмдан)
Иккинчи
терим
(1 кг — 1400 сўмдан)
млн. сўмталабга нисбатан (%)майдон (гектар)иш ҳақи
(млн. сўм)
иш ҳақи
(млн. сўм)
иш ҳақи
(млн. сўм)
майдон (гектар)хизмат ҳақи
Республика бўйича жами:1033 62930,03 412 1322 573 025839 10724,6927 0203133 6261 958 5161 175 110106 608278 506
Қорақалпоғистон Республикаси
1.Тўрткўл«Agro To'rtko'l tekstil cluster» МЧЖ9 80024,226 54416 54410 00037,79 80026 54416 5909 954«Агробанк» АТБ
2.Беруний«Beruniy Cluster» МЧЖ10 27524,227 86622 3825 48419,710 27527 86617 41610 450«Агробанк» АТБ
3.Элликқалъа«Bo'ston Cluster» МЧЖ10 74024,028 86214 46314 40049,910 74028 86218 03910 823«Ўзмиллийбанк» АЖ
4.Амударё«Amudaryotex» ХК МЧЖ15 25022,939 08833 3195 76914,815 25039 08824 43014 658«Агробанк» АТБ
5.Тахиатош«Таqiatas tex» МЧЖ2 60021,56 2721016 17198,42 6006 2723 9202 352«Агробанк» АТБ
6.ХўжайлиҚорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши кооперацияси5 81021,614 04514 0455 81014 0458 7785 267«Агробанк» АТБ
7.Шуманай4 97021,511 96211 9624 97011 9627 4764 486«Агробанк» АТБ
8.Қонликўл3 82021,59 1849 1843 8209 1845 7403 444«Агробанк» АТБ
9.Қўнғирот3 50021,58 4228 4223 5008 4225 2643 158«Агробанк» АТБ
10.Нукус т.1 16523,03 0023 0021 1653 0021 8761 126«Агробанк» АТБ
11.Кегейли6 33021,615 28815 2886 33015 2889 5555 733«Агробанк» АТБ
12.Чимбой5 21121,612 57812 5785 21112 5787 8614 717«Агробанк» АТБ
13.Қораўзак3 91021,59 4089 4083 9109 4085 8803 528«Агробанк» АТБ
14.Тахтакўпир2 91021,57 0007 0002 9107 0004 3752 625«Агробанк» АТБ
14.Жами:86 29122,7219 520177 69641 82419,186 291219 520137 20082 320
Андижон вилояти
1.Булоқбоши«Xo`jaobod FAYZ-M» ХК2 82934,310 8645 8645 00046,02 82910 8646 7904 074«Агробанк» АТБ
2.Хўжаобод1 75332,86 4402 9403 50054,31 7536 4404 0252 415«Агробанк» АТБ
3.Бўстон«Sayyora favvorasi» XK5 16930,717 7637 76310 00056,35 16917 76311 1026 661«Агробанк» АТБ
4.Жалақудуқ«Ai`yorteks» МЧЖ ҚК6 21832,622 68016 6806 00026,56 21822 68014 1758 505«Агробанк» АТБ
5.Марҳамат«Marxamattekstil» МЧЖ ҚК4 92733,018 20013 2005 00027,54 92718 20011 3756 825«Агробанк» АТБ
6.Олтинкўл«Sayyora favvorasi plyus» МЧЖ5 33534,720 72015 5205 20025,15 33520 72012 9507 770«Агробанк» АТБ
7.Шаҳрихон«Saxovat teks» ИЧБ7 13234,027 14919 1498 00029,57 13227 14916 96810 181«Агробанк» АТБ
8.Андижон«Sohib omad barakasi» МЧЖ4 62031,116 07212 0724 00024,94 62016 07210 0456 027«Ипотека-банк» АТБ
9.Избоскан«Sohib omad barakasi» МЧЖ5 27734,520 40414 4046 00029,45 27720 40412 7537 652«Ипотека-банк» АТБ
10.«Best textile international» МЧЖ2 67132,59 7247 7242 00020,62 6719 7246 0773 646«Ипотека-банк» АТБ
11.Пахтаобод«Oltin mato teks» МЧЖ6 48131,622 96020 9602 0008,76 48122 96014 3508 610«Ипотека-банк» АТБ
12.Улуғнор«Vodiy sanoat faxri» МЧЖ8 53422,821 84018 8403 00013,78 53421 84013 6508 190«Асака» АТБ
13.Балиқчи«Tetratex» МЧЖ10 30933,138 19229 6928 50022,310 30938 19223 87014 322«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
14.Қўрғонтепа«Khantex group» МЧЖ8 13631,727 29620 2967 00025,65 63619 93612 4607 4762 5007 360«Ўзмиллийбанк» АЖ
14.Жами:79 39131,7280 304205 10475 20026,876 891272 944170 590102 3542 5007 360
Бухоро вилояти
1.Бухоро«WBM Romitex» МЧЖ8 02036,933 15233 1528 02033 15220 72012 432«Агробанк» АТБ
2.Жондор11 68032,742 78442 78411 68042 78426 74016 044«Агробанк» АТБ
3.Ромитан3 60736,514 75814 7583 60714 7589 2245 534«Агробанк» АТБ
4.Когон«Bahor Chfnce textile» МЧЖ1 80032,96 6235 6231 00015,11 8006 6234 1392 483«Ҳамкорбанк» АТБ
5.Қоракўл«Merganteks» МЧЖ6 59632,123 71917 7196 00025,36 59623 71914 8258 895«Ўзмиллийбанк» АЖ
6.«Qorakul Kumush kalava» МЧЖ2 36033,98 9527 9521 00011,22 3608 9525 5953 357«Асака» АТБ
7.Олот«Parvoz humo ravnaq trans» МЧЖ7 91432,728 97422 9746 00020,77 91428 97418 10910 865«Ипотека-банк» АТБ
8.Ромитан«BCT агрокласт» МЧЖ7 26637,530 49029 4901 0003,37 26630 49019 05611 434«Агробанк» АТБ
9.Шофиркон«Buxoro zarhal teks» МЧЖ2 65836,510 8779 8771 0009,22 65810 8776 7984 079«Агробанк» АТБ
10.Вобкент«Бухоро Агрокластер» МЧЖ10 49534,340 26415 264100 000248,410 49540 26425 16515 099«Агробанк» АТБ
11.Когон5 20633,519 5286 8255 20619 52812 2057 323«Агробанк» АТБ
12.Қоровулбозор5 90522,514 8519 8515 90514 8519 2825 569«Агробанк» АТБ
13.Пешку8 51136,234 46214 4628 51134 46221 53912 923«Агробанк» АТБ
14.Шофиркон6 38833,323 84311 5466 38823 84314 9028 941«Агробанк» АТБ
15.Ғиждувон9 36436,037 72212 7229 36437 72223 57614 146«Агробанк» АТБ
16.Бухоро ш.13042,3616616130616385231«Агробанк» АТБ
16.Жами:97 90033,9371 616255 616116 00031,297 900371 616232 260139 356
Жиззах вилояти
1.Дўстлик«Сангзор текстиль» МЧЖ17 90029,958 47729 23829 23850,014 32051 57932 23719 3423 5806 897«Ипотека-банк» АТБ
2.Мирзачўл11 50028,035 20617 60317 60350,09 20031 05319 40811 6452 3004 153«Ипотека-банк» АТБ
3.Зафаробод«Жиззах Кентекс» МЧЖ8 10030,326 79818 7588 03930,06 48023 63614 7738 8641 6203 161«Ипотека-банк» АТБ
4.Зарбдор«Пахтакор текс» МЧЖ ҚК11 20023,829 08529 0858 96025 65516 0349 6212 2403 431«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
5.Пахтакор«Silverleafe International LLC» МЧЖ11 70030,038 38438 3849 36033 85621 16012 6962 3404 527«Агробанк» АТБ
6.Ш.Рашидов«Jizzax Industrial To`qima» МЧЖ9 30028,528 99328 9937 44025 57315 9839 5901 8603 420«Агробанк» АТБ
7.Арнасой«Арнасой кооперация» ИЧК8 40024,722 64322 6436 72019 97212 4827 4891 6802 671«Агробанк» АТБ
7.Жами:78 10028,1239 585184 70454 88122,962 480211 325132 07879 24715 62028 260
Қашқадарё вилояти
1.Ғузор«Kitob ip yigiruv» МЧЖ6 50024,217 58417 5846 50017 58410 9906 594«Агробанк» АТБ
2.ҚаршиКооперация15 00030,551 31851 31815 00051 31832 07419 244«Агробанк» АТБ
3.Косон«Косон Бахт текстиль� МЧЖ14 70029,348 27238 7969 47619,614 70048 27230 17018 102«Агробанк» АТБ
4.«Bunyodkor» МЧЖ7 00029,423 05023 0507 00023 05014 4068 644«Ўзмиллийбанк» АЖ
5.ҚамашиКооперация9 00028,328 56028 5609 00028 56017 85010 710«Агробанк» АТБ
6.Миришкор«Mirishkor tekstil group cluster» МЧЖ10 00028,832 21932 21910 00032 21920 13712 082«Агробанк» АТБ
7.«LT Textile Oversias» ХК9 05027,627 92519 6948 23129,59 05027 92517 45310 472«Асака» АТБ
8.Муборак«MT Amir tex» ҚКМЧЖ9 00027,527 68627 6869 00027 68617 30410 382«Агробанк» АТБ
9.Нишон«Индорама» МЧЖ17 30029,351 6263 10848 51894,09 90027 79817 37410 4247 40023 828«Ўзмиллийбанк» АЖ
10.Касби18 35033,162 4063 36059 04694,610 35036 64622 90413 7428 00025 760«Ўзмиллийбанк» АЖ
11.Чироқчи«Чироқчи кластер» МЧЖ8 20027,825 55825 5588 20025 55815 9749 584«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
12.Шаҳрисабз«Оқсарой кластер» МЧЖ4 50033,316 80013 5003 30019,64 50016 80010 5006 300«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
13.Яккабоғ7 30029,924 43819 6384 80019,67 30024 43815 2749 164«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
13.Жами:135 90029,4437 444304 071133 37330,5120 500387 856242 410145 44615 40049 588
Навоий вилояти
1.Кармана«Бахт-текстил» МЧЖ5 44031,919 22614 4494 77724,85 13518 33211 4586 875305894«Ўзмиллийбанк» АЖ
2.Қизилтепа8 35930,528 56021 4207 14025,08 35928 56017 85010 710«Ўзмиллийбанк» АЖ
3.Хатирчи10 68529,635 44826 5868 86225,010 68535 44822 15513 293«Ўзмиллийбанк» АЖ
4.Конимех«Навбаҳор текстил» МЧЖ54923,31 4341 07535825,05491 434896538«Асака» АТБ
5.Навбаҳор7 55530,926 01819 5306 48824,97 37525 50715 9429 565180512«Асака» АТБ
5.Жами:32 58830,4110 68683 06127 62625,032 103109 28168 30040 9804851 406
Наманган вилояти
1.Мингбулоқ«Art Soft Tex Cluster» МЧЖ12 91627,135 61430 6145 00014,06 19618 85911 7877 0726 72016 754«Агробанк» АТБ
2.Косонсой«Namangan paxta tex» МЧЖ3 95528,612 6569 8562 80022,13 95512 6567 9104 746«Агробанк» АТБ
3.Наманган«Toshbuloq teks» MЧЖ5 55035,722 10317 6034 50020,45 39021 57313 4838 090160530«Агробанк» АТБ
4.Норин«Uztex Uchkurgan» MЧЖ6 03835,123 72417 7935 93125,06 03823 72414 8278 896«Инфинбанк» АТБ
5.Поп«Art Soft Tex Cluster» МЧЖ10 30228,030 52026 1204 40014,47 10222 27713 9238 3543 2008 243«Агробанк» АТБ
6.Тўрақўрғон«Namangan To'qimacha» MЧЖ4 26936,817 60613 9063 70021,04 26917 60611 0046 602«Ўзмиллийбанк» АЖ
7.Уйчи«Uchkorgan Testile» MЧЖ5 86935,523 36517 5245 84125,05 86923 36514 6038 762«Инфинбанк» АТБ
8.Учқўрғон«Tekstile Finanse Namangan» MЧЖ9 43635,236 33227 3718 96024,78 27632 57520 35912 2161 1603 757«Инфинбанк» АТБ
9.Чортоқ«Namangan To'qimachi» MЧЖ1 06735,74 2713 37190021,11 0674 2712 6691 601«Ўзмиллийбанк» АЖ
10.Чуст4 00428,612 84310 1432 70021,04 00412 8438 0274 816«Ўзмиллийбанк» АЖ
10.Жами:63 40631,7219 034174 30144 73320,452 166189 750118 59471 15611 24029 284
Самарқанд вилояти
1.Каттақўрғон«Амина голд инвест» МЧЖ6 41328,620 53614 6615 87628,66 41320 53612 8357 701«Агробанк» АТБ
2.«Kattaqo'rg'on claster» МЧЖ4 58629,315 04810 0005 04833,54 58615 0489 4055 643«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
3.Пахтачи«Пахтачи кластер» МЧЖ7 00829,923 45017 0406 41027,37 00823 45014 6568 794«Агробанк» АТБ
4.«ZIYOVUDDIN TEXTILE» МЧЖ1 18733,64 4674 4671 1874 4672 7921 675«Агробанк» АТБ
5.Нарпай«Мароқанд Сифат» МЧЖ10 76231,136 74242036 32298,99 51233 52220 95112 5711 2503 220«Ўзмиллийбанк» АЖ
6.Иштихон«Мароқанд Сифат Текстиль» МЧЖ8 62029,527 61124 7132 89810,57 42023 63614 7738 8641 2003 974«Агробанк» АТБ
7.Пайариқ«Samarqand cotton cluster SCC» МЧЖ3 05027,69 4289 4283 0509 4285 8933 536«Асака» АТБ
8.«Пайариқ кластер» МЧЖ9 40927,629 06616 51612 55043,29 40929 06618 16610 900«Агробанк» АТБ
9.Пастдарғом«Samarqand kamalak invest tekstil» МЧЖ16 94926,549 99726 26323 73447,516 44948 38730 24218 1455001 610«Асака» АТБ
10.Оқдарё«Афрасиёб жинс инвест» МЧЖ5 76128,218 02516 2251 80010,05 51117 22010 7636 458250805«Агробанк» АТБ
11.Нуробод«Samarqand kamalak invest tekstil» МЧЖ56520,01 2661 266100,05651 266791475«Асака» АТБ
12.«Kattaqo'rg'on claster» МЧЖ6720,0150150671509456«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
13.Жомбой«Пайариқ кластер» МЧЖ1 20325,93 4843 4841 2033 4842 1781 307«Агробанк» АТБ
13.Жами:75 58028,5239 271143 36895 90340,172 380229 662143 53986 1233 2009 609
Сурхондарё вилояти
1.Узун«SHOSHMOXKASHOB» МЧЖ3 70033,013 50612 7527545,63 46012 7787 9864 792240728«Ўзмиллийбанк» АЖ
2.Сариосиё1 80037,27 4937 1933004,01 8007 4934 6832 810«Ўзмиллийбанк» АЖ
3.Олтинсой2 87233,410 75210 1526005,62 87210 7526 7204 032«Ўзмиллийбанк» АЖ
4.Шеробод«Сурхондарё агро хизмат» МЧЖ8 75031,330 56022 9197 64125,08 51029 86818 66811 201240692«Ўзмиллийбанк» АЖ
5.Бандихон2 32631,98 3156 2462 06924,92 3268 3155 1973 118«Ўзмиллийбанк» АЖ
6.Қизириқ5 88431,720 72815 5335 19525,15 64420 02912 5187 511240699«Ўзмиллийбанк» АЖ
7.Жарқўрғон«TERMIZ JAYXUN CLUSTER» МЧЖ7 06533,926 69518 9737 72228,96 82525 94516 2169 729240750«Агробанк» АТБ
8.Қумқўрғон7 95233,329 41420 8898 52629,07 59228 31017 69410 6163601 104«Агробанк» АТБ
9.Бандихон57728,81 8611 32653528,85771 8611 163698«Агробанк» АТБ
10.Денов«Surxon Sifat Tekstil» МЧЖ10 28835,040 28629 01211 27428,010 28840 28625 17915 107«Агробанк» АТБ
11.Термиз«Инденим Кластер» МЧЖ2 21632,58 0756 4601 61520,02 2168 0755 0473 028«Агробанк» АТБ
12.Ангор«Ангор Сурхон Ғурури» МЧЖ6 70033,024 78619 8284 95820,06 70024 78615 4919 295«Агробанк» АТБ
13.Музработ«Muzrabat Gold Fibers» МЧЖ6 90031,023 94623 9466 90023 94614 9668 980«Агробанк» АТБ
14.Шўрчи«Shoshmoxkashob tekstil» МЧЖ6 40034,424 46424 4646 16023 70514 8168 889240759«Агробанк» АТБ
15.Бандихон«Bandixon Agroxizmat» МЧЖ64831,22 2672 2676482 2671 417850«Агробанк» АТБ
15.Жами:74 07833,0273 147221 96051 18818,772 518268 416167 760100 6561 5604 732
Сирдарё вилояти
1.Боёвут«Боёвут техно кластер» МЧЖ10 50029,833 04030 2402 8008,55 50023 84014 9008 9405 0009 200«Агробанк» АТБ
2.Оқолтин«Оқолтин АПК» МЧЖ7 50025,019 94819 9485 46015 1119 4445 6672 0404 837«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
3.Сардоба3 00020,06 5206 5202 5005 6003 5002 100500920«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
4.Сирдарё«ЛТ Текстил Сирдарё» МЧЖ8 00030,224 53419 5345 00020,43 86013 0448 1524 8914 14011 491«Агробанк» АТБ
5.Оқолтин«Индорама Агро» МЧЖ6 00026,714 7611 92512 83687,06 00014 761«Ўзмиллийбанк» АЖ
6.Сардоба7 00027,417 6702 30515 36587,07 00017 670«Ўзмиллийбанк» АЖ
7.Сайхунобод«Поли тех Сирдарё» МЧЖ8 00030,224 93324 9334 52015 2739 5465 7283 4809 659«Агробанк» АТБ
8.Гулистон6 20028,418 60318 6034 20013 3738 3585 0152 0005 230«Агробанк» АТБ
9.Мирзаобод«Бек кластер» МЧЖ9 30030,128 57319 5739 00031,54 76016 02210 0146 0084 54012 552«Асака» АТБ
10.Ховос7 05726,219 45812 8346 62434,04 65713 5598 4745 0852 4005 899«Асака» АТБ
10.Жами:72 55728,1208 040156 41651 62524,835 457115 82172 38843 43337 10092 219
Тошкент вилояти
1.Бекобод«APK BEKOBOD» УК12 00030,336 65628 9567 70021,05 38818 25611 4106 8466 61218 400«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
2.Бўка«APK BUKA» УК12 13130,539 18430 7848 40021,48 52029 06418 16510 8993 61110 120«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
3.Чиноз«АPK CHINOZ» МЧЖ6 20032,420 75216 3524 40021,23 48612 6567 9104 7462 7148 096«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
4.Оққўрғон«АВС Оққўрғон Агро
Кластер» МЧЖ
11 30031,338 95533 9555 00012,810 26535 97422 48413 4901 0352 981«Агробанк» АТБ
5.Ўртачирчиқ«Kokcha tekstil» МЧЖ7 22033,026 72320 6236 10022,87 22026 72316 70210 021«Асака» АТБ
6.Янгийўл«Kokcha tekstil» МЧЖ2 05029,06 6645 2641 40021,02 0506 6644 1652 499«Асака» АТБ
7.Қуйичирчиқ«ТСТ Кластер» МЧЖ10 00033,734 64924 64910 00028,95 46920 61912 8877 7324 53114 030«Агробанк» АТБ
8.Юқоричирчиқфермер хўжалиги4 00031,714 17914 1794 00014 1798 8625 317«Агробанк» АТБ
9.Пискентфермер хўжалиги8 10030,627 73127 7318 10027 73117 33210 399«Агробанк» АТБ
9.Жами:73 00131,5245 494202 49443 00017,554 498191 867119 91771 95018 50353 627
Фарғона вилояти
1.Боғдод«Fergana Spinning» МЧЖ5 20029,217 02414 0243 00017,65 20017 02410 6406 384«Агробанк» АТБ
2.Ёзёвон«Баходир Логон текстиль» МЧЖ ҚК5 21029,917 47213 4724 00022,95 21017 47210 9206 552«Агробанк» АТБ
3.Қува6 22531,822 17617 1765 00022,56 22522 17613 8608 316«Агробанк» АТБ
4.Қўштепа«Фарғона Глобал Текстиль» МЧЖ7 24028,623 18416 9846 20026,77 24023 18414 4908 694«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
5.Олтиариқ«Хамза экспо арт текстиль» ХК6 22031,021 61614 6167 00032,46 22021 61613 5108 106«Агробанк» АТБ
6.Риштон«Рус Ўзбектекс» МЧЖ5 95028,118 7048 70410 00053,55 95018 70411 6907 014«Агробанк» АТБ
7.Тошлоқ«Expo Kollor PrinTeks» МЧЖҚК5 12031,217 86410 8647 00039,25 12017 86411 1656 699«Агробанк» АТБ
8.Бувайда«REAL TRANS LОGISTIC» УК5 12031,518 05413 5544 50024,95 12018 05411 2846 770«Агробанк» АТБ
9.Учкўприк5 72032,020 49615 4965 00024,45 72020 49612 8107 686«Агробанк» АТБ
10.Фарғона«Фергана осеана» ХК5 81529,118 9629 9629 00047,55 81518 96211 8517 111«Агробанк» АТБ
11.Фурқат«Фейхан текс» МЧЖ5 42532,119 53316 6332 90014,85 42519 53312 2087 325«Асака» АТБ
12.Бешариқ«Бешариқлик пахтакорлар» кооперацияси7 99530,427 22727 2277 99527 22717 01710 210«Агробанк» АТБ
13.Данғара«Данғара тола текстил» кооперацияси6 19030,521 16821 1686 19021 16813 2307 938«Агробанк» АТБ
14.Ўзбекистон«Саҳоват 2020» кооперацияси4 65031,716 52016 5204 65016 52010 3256 195«Агробанк» АТБ
14.Жами:82 08030,5280 000216 40063 60022,782 080280 000175 000105 000
Хоразм вилояти
1.Боғот«Kobotex» МЧЖ6 43532,323 29620 4162 88012,46 43523 29614 5608 736«Агробанк» АТБ
2.Хонқа«Xorazm Tex» МЧЖ10 06531,234 60725 0239 58427,79 06531 82119 88811 9331 0002 786«Агробанк» АТБ
3.Хива«Khiva Cluster» МЧЖ5 68832,420 65310 51110 14249,15 68820 65312 9087 745«Агробанк» АТБ
4.Шовот«Textile Finance Khorazm» МЧЖ8 97531,031 11431 1148 97531 11419 44611 668«Инфинбанк» АТБ
5.Янгибозор«Shovot Textile» МЧЖ8 56831,329 99429 9948 56829 99418 74611 248«Инфинбанк» АТБ
6.Тупроққалъа«Great Cotton Export» МЧЖ2 57628,68 2588 2582 5768 2585 1623 097«Асака» АТБ
7.Ҳазорасп«Ҳазорасп текс» МЧЖ5 66733,321 10821 1085 66721 10813 1927 915«Асака» АТБ
8.Гурлан«Gurlan-Baraka Teks» МЧЖ11 25931,039 08839 08811 25939 08824 43014 658«Агробанк» АТБ
9.Урганч«URG TEX» МЧЖ8 38531,529 62429 6248 38529 62418 51511 109«Ўзмиллийбанк» АЖ
10.Қўшкўпир«WBM Qo'shko'pir kaster» МЧЖ10 18129,033 06233 06210 18133 06220 66412 398«Агробанк» АТБ
11.Янгиариқ«Янгиариқ пахта тозалаш» АЖ4 95831,617 55017 550100,04 95817 55010 9696 581«Агробанк» АТБ
11.Жами:82 75731,2287 991247 83540 15613,981 757285 568178 480107 0881 0002 422

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/545/1267-сон)

Матн ва файллар Жамғарманинг аввалги сайтидан ёки lex.uz сайтидан олинган; расмий манба — lex.uz.