Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Tab — кейинги элемент, Esc — ёпиш.

Товар буғдой · Имтиёзли кредит

Давлат харидига қабул қилинган товар буғдой учун ҳисоб-китоблар

Фермер хўжаликлари ва бошқа буғдой етиштирувчилар товар буғдойни кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга топшириши мумкин.

Қандай ишлайди

Тижорат вакиллари «dxarid.uz» ахборот тизими орқали буғдой етиштирувчиларга омбор гувоҳномаларини электрон кўринишда тақдим этади. Омбор гувоҳномаси ва ариза асосида биржа контрактлари очилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари июл-октабр ойларида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳар ойлик прогнозлари асосида ҳудудлар ва фермер хўжаликлари кесимида график шакллантиради.